Қозоғистонда доллар курси яна пасайди

Редактор:  
Нұрлан Тұяқов
20 Январь, 11:32

Қозоғистонда доллар курси яна пасайди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 19 январ оқшомига нисбатан 0,42 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 434,06 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 20 январдаги расмий курси 1 доллар учун 434,48 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 436,74 тенгедан сотилмоқда, 437,51 тенгедан харид қилинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 436,43 тенге, сотиб олиш нархи эса 437,50 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова