
вчера 23:47
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 17 январ оқшомига нисбатан 0,68 тенгега пасайиб, 1 доллар 433,90 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 18 январдаги расмий курси 1 доллар учун 434,58 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг 436,07 тенгедан сотилмоқда, 438 тенгедан харид қилинмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 436,41 тенге, сотиб олиш нархи эса 437,63 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова