Қозоғистонда доллар курси яна пасайди
24 Декабрь 11:50

Қозоғистонда доллар курси яна пасайди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эрталабки савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 23 декабр оқшомига нисбатан 0,98 тийинга пасайиб, 1 доллар учун 432,85 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 24 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун 433,88 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 435,26 тенгедан сотилмоқда, 437,18 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 435,51 тенге, сотиб олиш нархи эса 437,13 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив