ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,44 тенгега ошди, 1 АҚШ долларининг ўртача курси 451,71 тенгени ташкил этади.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,81 тенге.
Миллий банкнинг 31 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448,05 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 450 тенгени, сотиб олиш курси эса 454 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 451 тенге, сотиб олиш нархи – 453,5 тенге.
Россия рубли 5,7 - 5,95 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова