Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди
1 Февраль, 16:05

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,35 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 460,87 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 1 февралдаги расмий курси 1 доллар учун 460,51 тенгени ташкил этади.
Россия рублининг ўртача қиймати - 6,53 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 459,5 тенге, сотиб олиш курси эса 463 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 460,5 тенге, сотиб олиш нархи - 463,5 тенге.
Россия рубли 6,25 - 6,55 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова
Теги:
Мавзуга оид