Қозоғистонда доллар курси учинчи кун кетма-кет пасайиб бормоқда

6 Октябрь, 16:04
Қозоғистонда доллар курси учинчи кун кетма-кет пасайиб бормоқда

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 1,28 тенгега пасайган, 1 доллар эса 468,75 тенгега тенг бўлган.

Миллий банкнинг 6 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 470,06 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 470 тенге, сотиб олиш курси эса 475 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 469,5 тенге, сотиб олиш нархи - 473,05 тенге.

Россия рубли 7,35 - 7,55 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар