Қозоғистонда доллар курси пасаймоқда

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,91 тенгега пасайиб, 1 доллар 457,70 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 6 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 458,69 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 458,5 тенге, сотиб олиш курси эса 463 тенгени ташкил қилмоқда.

Астана шаҳрида сотиш курси - 457,5 тенге, сотиб олиш курси - 460,5 тенге.

Россия рубли 6,25 - 6,45 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фонд бозорида доллар курси ўтган ҳафтадан бошлаб пасаймоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар