Қозоғистонда доллар курси пасайди

3 Октябрь, 16:05
Қозоғистонда доллар курси пасайди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,02 тенгега пасайиб, 1 доллар 475,51 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 3 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,71 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 475 тенге, сотиб олиш курси эса 479 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 474 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.

Россия рубли 7,47 - 7,67 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 3 октябр куни Россия рублининг ўртача курси 8,36 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар