
18:38
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 4 январ оқшомига нисбатан 0,19 тийинга пасайиб, бир доллар учун 431,61 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 5 январдаги расмий курси 1 доллар учун 431,80 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг 434,47 тенгедан сотилмоқда, 435,50 тенгедан сотиб олинмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 433,94 тенге, сотиб олиш нархи эса 435,50 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова