Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
27 Март, 16:49

Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,66 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 458,87 тенгени ташкил этади.

Россия рублининг ўртача қиймати - 6,11 тенге.

Миллий банкнинг 27 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 457,29 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 455 тенгени, сотиб олиш курси эса 459 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 454 тенге, сотиб олиш нархи - 457 тенге.

Россия рубли 5,7 - 5,95 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова