Қозоғистонда доллар курси иккинчи кун кетма-кет пасаймоқда

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,97 тенгега пасайиб, 1 доллар 458,69 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Миллий банкнинг 3 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 459,92 тенге. Россия валютаси - 6,57 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 459 тенге, сотиб олиш курси эса 462,5 тенгени ташкил қилмоқда. Астана шаҳрида сотиш курси - 458,5 тенге, сотиб олиш курси - 461,5 тенге.

Россия рубли 6,38-6,43 орасида савдо қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар