Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди
10 Август 16:04

Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 9 август оқшомига нисбатан 0,45 тенгега пасайиб, 1 доллар 478,01 тенгега тенг бўлган.

Миллий банкнинг 10 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,39 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 478 тенге, сотиб олиш курси эса 482 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 475,5 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.

Россия рубли 7,25 - 7,55 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив