Қозоғистонда доллар курси бироз кўтарилди

28 Сентябрь, 10:19
Қозоғистонда доллар курси бироз кўтарилди

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-483 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 477 тенге, сотиб олиш курси эса 481 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 478 тенге, сотиб олиш нархи – 483 тенге.

27 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,47 тенгега ошди, 1 доллар - 478,91 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 28 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,90 тенге.

Россия рубли 7,35-7,55 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар