Қозоғистонда доллар курси бироз арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-449 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 443,5 – 447,5 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 445,5 – 449 тенге орасида ўзгариб турибди.

7 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,19 тенгега пасайиб, 446,56 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 8 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,65 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,49 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,39 – 5,63 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,35 - 5,5 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар