Қозоғистонда доллар курси арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдоларда 1 доллар 3,55 тенгега арзонлаб, 442,11 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 1 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,82 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 443 тенге, сотиб олиш курси эса 446,5 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи – 441,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 444,5 тенге.

Алматида Россия рубли 5,7 – 5,95 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,8-5,85 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар