Қозоғистонда доллар курси 470 тенгега яқинлашди
5 Июль 16:51

Қозоғистонда доллар курси 470 тенгега яқинлашди

ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,87 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси - 469,26 тенге.

Миллий банкнинг 5 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 464,16 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматида долларнинг сотиш курси - 464,28 тенге, сотиб олиш курси эса 471 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 463,50 тенге, сотиб олиш нархи эса 467,46 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив