Қозоғистонда доллар курси 432 тенгедан ошди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 22ноябр оқшомига нисбатан 0,55 тийинга ошган.

AҚШ долларининг ўртача курси 432,16 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 22 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 431,58 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 433,77 тенгедан сотилмоқда, 435,05 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 433,81 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 435,18 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар