Қозоғистонда доллар курси 3 тенгега пасайди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, 1 доллар қиймати 3,18 тенгега пасайиб, 441, 74 тенгега етди.

Миллий банкнинг 23 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445, 12 тенге.

Кurs.kz маълум қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 442,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 446,5 тенге.

Астана шаҳрида сотиш нархи – 440,5 тенге, сотиб олиш курси - 443,8 тенге.

Алматида Россия рубли 5,4 – 5,6 тенге, Астанада эса 5,48 - 5,58 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар