Қозоғистонда доллар курси 1,48 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,48 тенгега пасайган, 1 доллар эса 462,77 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 19 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 464,34 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 462,5 тенге, сотиб олиш курси - 466 тенге.

Астанада сотиш нархи - 463 тенге, сотиб олиш нархи - 466,5 тенге.

Россия рубли 6,52 -6,62 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 19 январ куни Россия рублининг ўртача курси 6,76 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар