Қозоғистонда доллар қимматлашди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистонда доллар курси 2,48 тенгега кўтарилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 477-482 тенгега баҳоланмоқда.

Алматида доллар курси 478 ва 482 тенге оралиғида.

1 август куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,48 тенгега ошиб, 479,55 тенгега етди.

Миллий банкнинг 2 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 479,51 тенге.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, айни дамда Россия рубли Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида 7,20 – 7,65 тенге оралиғида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар