Қозоғистонда доллар қарийб 3 тенгега қимматлашди
28 Ноябрь, 16:02

ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 2,57 тенгега ошиб, ўртача 467,99 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 28 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,38 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 466 тенгедан сотилмоқда, 469 тенгедан сотиб олинмоқда.
Астанада сотиш нархи - 467 тенге, сотиб олиш нархи - 470 тенге.
Россия рубли 7,37 – 7,42 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп