Қозоғистонда доллар бироз кўтарилди

30 Сентябрь, 16:38
Қозоғистонда доллар бироз кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси бироз ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,07 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 476,71 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 30 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,89 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 476,5 тенге, сотиб олиш курси эса 480 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.

Россия рубли 7,55 - 7,75 тенге орасида сотилмоқда.

ҚР Миллий банки маълумотларига кўра, Россия рублининг 30 сентябрдаги ўртача курси 8,31 тенгени ташкил этади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар