+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистонда доллар арзонлашди

9 Сентябрь 12:39
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда доллар арзонлашди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасида ўтказилган савдолар натижаларига кўра, долларнинг тенгега нисбатан курси тушди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон фонд биржасида эрталабки савдолар натижасида доллар 8 сентябр оқшомига нисбатан 0,27 тенгега - 1 АҚШ доллари учун 426,11 тенгегача арзонлашди. Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг расмий курси 9 сентабр ҳолатига кўра, 1 АҚШ доллари учун 426,38 тенгени ташкил қилади.

Kurs.kz маълумотларига кўра, Алмати валюта айрбошлаш шаҳобчаларида доллар сотиб олишнинг ўртача курси 425,80 тенге, сотиш - 427,30 тенге. Нур-Султанда доллар ўртача 425,80 тенгедан олиниб, 426,87 тенгедан сотилмоқда.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив