Қозоғистонда доллар 480-487 тенге оралиғида сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480-487 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 480 тенге, сотиб олиш курси эса 484 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 481,5 тенге, сотиб олиш нархи – 487 тенге.

21 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,10 тенгега ошди, 1 доллар - 477,86 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 22 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,73 тенге.

Россия рубли 7,35-7,65 тенге орасида сотилмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар