Қозоғистонда доллар 478 тенгедан сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 473-478 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 473 тенге, сотиб олиш курси эса 477 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 474 тенге, сотиб олиш нархи – 478 тенге. 4 октябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 2,91 тенгега пасайган, 1 доллар - 472,60 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 5 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,68 тенге. Россия рубли 7,25-7,65 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар