Қозоғистонда доллар 470-474 тенге оралиғида сотилмоқда

6 Декабрь, 09:46
Қозоғистонда доллар 470-474 тенге оралиғида сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470-474 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 470 тенге, сотиб олиш нархи эса 473 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 470,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 474 тенге.

5 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,15 тенгега ошиб, 1 доллар - 469,26 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 6 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 469,17 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,56 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,25 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар