Қозоғистонда доллар 466-471 тенге оралиғида сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 466-471 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 466 тенге, сотиб олиш нархи эса 469 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 467,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 471 тенге.

29 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,33 тенгега ошиб, 1 доллар - 468,34 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 30 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 468,43 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,67 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,25 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар