Қозоғистонда доллар 465-470 тенге оралиғида сотилмоқда
29 Ноябрь, 10:52

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 465-470 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 467,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 470 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 465,5 тенге, сотиб олиш нархи - 469 тенге.
28 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 2,59 тенгега ошиб, 1 доллар - 468,01 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 29 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 467,99 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,70 тенгени ташкил қилди.
Россия рубли 7,28 - 7,43 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп