Қозоғистонда доллар 464-469 тенге оралиғида сотилмоқда

Фото:
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 464-469 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 464,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 468 тенгени ташкил қилмоқда. Алматида сотиш нархи – 465 тенге, сотиб олиш нархи – 469 тенге.

18 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,88 тенгега ошиб, 1 доллар – 459,50 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 21 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 459,04 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,61 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,27 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар