Қозоғистонда доллар 463-467 тенге оралиғида сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 463-467 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 463,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 467,5 тенгени ташкил қилмоқда. Алматида сотиш нархи – 464 тенге, сотиб олиш нархи - 467 тенге.

25 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 3,08 тенгега ошиб, 1 доллар - 465,90 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 25 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,95 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,72 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,35 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар