Қозоғистонда доллар 462-467 тенге оралиғида сотилмоқда

Фото:
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 462-467 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 463 тенге, сотиб олиш нархи эса 465,5 тенгени ташкил қилмоқда. Алматида сотиш нархи – 462 тенге, сотиб олиш нархи - 467 тенге.

22 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,70 тенгега пасайиб, 1 доллар - 462,79 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 23 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,75 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,64 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,25 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар