Қозоғистонда доллар 461-467 тенгедан сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 461-467 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 461-465 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 463 ва 467 тенге орасида ўзгариб туради.

16 март куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,14 тенгега ошиб, 465,90 тенгега етди.

Миллий банкнинг 17 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 466,15 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 6,10 тенгени ташкил қилди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,95-6,05 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада рубль 5,9-6,2 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муфқанова


Сўнгги хабарлар