Қозоғистонда доллар 445-450 тенге орасида сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-450 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 445 – 449 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 446,5 – 450 тенге орасида ўзгариб турибди.

2 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,51 тенгега пасайиб, 448,16 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 5 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,90 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,54 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,39 – 5,63 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,4 - 5,55 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар