Қозоғистонда доллар 444-448 тенге орасида сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-448 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 444 – 448 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 445,5 – 448,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

1 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,96 тенгега ошиб, 448,67 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 2 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,72 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,56 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,41 – 5,6 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,46 - 5,56 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар