Қозоғистонда доллар 443-448 тенге орасида сотилмоқда

Фото:
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-448 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 443 – 447 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 444 – 448 тенге орасида ўзгариб турибди.

30 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,61 тенгега ошиб, 447,12 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 31 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,08 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,53 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,3 – 5,6 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,45 - 5,55 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар