Қозоғистонда доллар 441-446 тенге орасида сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-446 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 441,5 – 445,5 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 443 – 446,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

17 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,91 тенгега ошиб, 444,67 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 25 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 444,44 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,56 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,5 – 5,65 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,48 - 5,58 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар