Қозоғистонда доллар 4 тенгега қимматлашди

Фото:
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,05 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 463,55 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 21 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 459,04 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 463,5 тенгени, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 464 тенге, сотиб олиш нархи - 465,5 тенге.

Россия рубли 7,37 – 7,43 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар