Қозоғистонда доллар 4 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 4,45 тенгега пасайиб, 1 доллар 431,08 тенгега тенг бўлди.

ҚР Миллий банкнинг 3 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 435,69 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 432 тенге, сотиб олиш курси - 436 тенге. Астанада сотиш нархи - 432 тенге, сотиб олиш нархи – 435,5 тенге.

Алматида Россия рубли 5,65 - 5,9 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,62-5,72 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар