Қозоғистонда доллар 3 тенгега қимматлашди

None
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,07 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 472,33 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 6 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 469,17 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 473 тенге, сотиб олиш курси эса 477 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 476 тенге.

Россия рубли 7,28 -7,38 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар