Қозоғистонда дизель ёқилғиси кунлик лимит билан сотилиши мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Дизель ёқилғисини харид қилиш учун кунлик лимит белгиланиши мумкин. ҚР Энергетика вазирлиги шундай таклиф билан буйруқ лойиҳасини очиқ муҳокама қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ички бозорда мувозанатни сақлаш, шунингдек, чегарага яқин давлатларга дизель ёқилғиси оқими хавфини минималлаштириш мақсадида кунлик лимит белгилаш тавсия этилади. Лимитдан ошиб кетган дизель ёқилғиси учун табақалаштирилган нарх белгиланади.

Аrgus маълумотларига кўра, 2022 йил 1 август ҳолатига ЕОИИга аъзо мамлакатларда Каспий бозорида дизел ёқилғиси нархи қуйидагича:

Арманистон - литри 758 тенге;

Россия - литри 446 тенге;

Қирғизистон – литри 412 тенге;

Беларусь - литри 446 тенге.

Шундан келиб чиқиб, ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасида дизель ёқилғисининг ўртача нархини лимитдан ортиқ сотиш ҳолатлари учун литрини 450 тенге даражасида белгилаш тавсия этилади», — дейилади ўзгартириш киритилаётган ҳужжатда.

Шунга кўра, эндиликда Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Абай вилоятлари фуқаролари 1 кунда автомобиллар учун 100 литргача дизель ёқилғиси харид қилсалар, у ҳолда унинг нархи 260 тенге бўлади. Бундан ташқари, дизель ёқилғиси сотиб олаётганда фуқаролар ўзларининг шахсий гувоҳномаларини тақдим этишлари керак. Ушбу ҳудудларда юк машиналари учун кунлик чегара 300 литрни ташкил қилади. Агар ундан кўп сотиб олинса, унда барча машиналар литрига 450 тенге тўлайди.

Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Алмати, Атирау, Жамбил, Қарағанди, Қизилўрда, Павлодар, Туркистон, Манғистау, Жетису ва Улитау вилоятларида кунига 100 литргача дизель ёқилғиси харид қилган киши ҳар литрига 230 тенгедан тўлайди. Юк машиналари учун ҳам ушбу нарх тегишлидир. Лекин улар 230 тенгедан 300 литргача дизель олишлари мумкин. Белгиланган лимитдан ошиб кетган дизель ёқилғиси учун литрига 450 тенге талаб қилинади.

Муаллифи Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар