Қозоғистонда депутатлар сайлови: Биринчи Еxit poll натижалари эълон қилинди

None
ASTANA. Kazinform – Qazaqstan телеканали томонидан ўтказилаётган онлайн-телемарафонда навбатдан ташқари Мажилис сайловлари бўйича биринчи Еxit poll натижалари эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Евроосиё интеграцияси институти» масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган Еxit poll натижалари қуйидагича:

1. Amanat - 53,46%,

2. «Ауыл» Халқ демократик партияси – 10,52 фоиз,

3. Respublica партияси – 8,9%,

4. Қозоғистон Халқ партияси – 6,25%,

5. «Байтақ» яшиллар партияси – 3,22%,

6. Қозоғистон «Ақ жол» демократик партияси – 7,87%

7. Миллий социал-демократик партия – 5,31%.

Респондентларнинг қолган 4,47 фоизи «барча номзодга қаршиман» графасини танлаган.

Сўров 200 та сайлов участкасида олиб борилди.

«Евросиё интеграция институти Қозоғистоннинг 17 вилоятида, Астана, Алмати, Чимкент шаҳарларида сайлов участкаларида овоз берган фуқаролар ўртасида сўров ўтказди. Сўров 200 та сайлов участкасини қамраб олди. Уларнинг 124 таси шаҳарларда, 76 таси қишлоқларда жойлашган. Сўровда жами 30 минг сайловчи иштирок этди. Тадқиқот натижаларининг хатоси 1 фоиздан ошмайди», - дейди институт вакили Айгерим Ергенболатқизи.


Сўнгги хабарлар