Қозоғистонда депутатлар пуллик асосда Pfizer билан эмлашни тезроқ бошлашни талаб қилмоқда
12 Январь 14:59

Қозоғистонда депутатлар пуллик асосда Pfizer билан эмлашни тезроқ бошлашни талаб қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламентида «Ақ жол» партияси фракцияси депутатлари аҳолини етарли миқдорда халқаро тан олинган вакциналар билан таъминлаш зарурлиги масаласини кўтарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил 29 сентябрдаги депутатлик сўровида «Ақ жол» фракцияси аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, талабалар, тадбиркорлар ва фуқаролар учун етарли миқдорда халқаро эътироф этилган вакциналарни, шу жумладан Pfizer препаратини пуллик асосда тақдим этиш зарурлиги масаласини кўтариб чиққанди«, - деди парламент депутати Ғани Хамзин.

Бугунги кунда Қозоғистонда аҳоли Спутник-V, Qazvac ва Sinopharm препаратлари билан, шунингдек, айрим категориялар вакиллари Pfizer препарати билан эмланиши мумкин. Улардан фақат Sinopharm ва Pfizer ЖССТ томонидан тасдиқланган.

«Бутун мамлакат Pfizer препарати пуллик асосда ҳаммага берилишини кутмоқда. Шу тариқа, пойтахт, Алмати шаҳри, Алмати ва Туркистон вилоятлари аҳолиси ўз ҳудудларида ревакцинация учун фақат Qazvac мавжудлигидан шикоят қилмоқда. Кўп одамлар Pfizer учун тўлаш имкониятига эга, аммо улар чексиз кутишлари керак. Ҳозиргача Pfizer билан пуллик асосда эмлашни бошлашнинг аниқ санаси ҳеч қаерда эълон қилинмаган», - деди депутат.

Муаллиф: Серик Сабеков

Янгиликлар

Архив