Қозоғистонда депутат сайловларида сайловчиларга бир эмас 4 ёки 5 та бюллетен тақдим этилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 19 март куни бўлиб ўтадиган Парламент Мажилиси ва маслиҳатлар сайловида сайловчилар яшайдиган ҳудудига кўра 4 ёки 5 та бюллетен орқали овоз беради, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Сайловда бир эмас, 4 ёки 5 та бюллетен бўлади. Парламент Мажилиси депутатларини пропорционал асосда, яъни партия рўйхати бўйича сайлаш учун алоҳида бюллетен бўлади. У барча вилоятлардаги барча сайлов участкаларида тарқатилади. Иккинчи бюллетен бир мандатли Парламент Мажилиси депутати учун мўлжалланган бўлиб, ҳар бир округдан 29 нафар депутат сайланади», - деди Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Константин Петров.

Учинчи сайлов бюллетенида вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтлар депутатлигига сайланиш истагида бўлган партиялар рўйхати келтирилади.

Тўртинчи сайлов бюллетени вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарларнинг бир мандатли округи, мамлакат пойтахти бўйича ҳам депутатликка номзодлар кўрсатилади.

«Бешинчи сайлов бюллетени вилоятлардаги 17 та ҳудудда бўлади, бу шаҳар ёки туман миқёсидаги мажоритар бюллетен бўлади. Масалан, Туркистон вилоятининг Шардара туманида яшовчи шахсга ўз туманидаги маслиҳат депутатларини сайлаш учун бюллетени берилади. Шундай қилиб, мегаполисларда 4 та, вилоятларда эса 5 тадан бюллетен бўлади», — деди К. Петров.

Шу билан бирга, барча бюллетенларда «Мен барчасига қаршиман» варианти бўлади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар