Қозоғистонда депозитлар бўйича давлат компенсациясини олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

3 Октябрь, 14:15
Қозоғистонда депозитлар бўйича давлат компенсациясини олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

ASTANA. Кazinform – «Отбасы банк» АЖ марказий филиали директори Жансултан Матай тенге депозитларини ҳимоя қилиш учун олинадиган 10 фоизлик компенсация кимга берилишини тушунтирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Отбасы банк» тенге депозитларини ҳимоя қилиш учун компенсация дастурида иштирок этмоқда. Бундай компенсацияни ким олади? Бунгача фақат «Отбасы банк»дан ипотека кредитига уй сотиб олганлар иштирок этади ёки фақат пул жамғараётганлар иштирок этадими, деб сўради марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ОАВ вакили.

«Бу ерда кредит йиғаётган, ҳали уй-жойга эга бўлмаган шахс ҳам дастурда иштирок этиши мумкин. Унга 10 фоизлик компенсация қўшилади.

Шунингдек, 2022 йил 20 февралгача биздаги гаровга қўйилган депозитларга 10 фоиз қўшилади. Агар муддатларга аниқлик киритадиган бўлсак, 1 октябрдан 1 январгача онлайн ариза беришингиз керак», - деди Жансултон Матай.

«Отбасы банк» АЖ раиси Лаззат Ибрагимова икки кун ичида компенсация олиш учун 2500 та ариза келиб тушганини маълум қилди.

«Икки кун бўлди. Биз портални очдик ва аризаларни қабул қиламиз. Кеча IТ-мутахассислари берган маълумотларга кўра, менга 2,5 мингта мурожаат келиб тушган. Яъни, 2023 йил 1 январгача «Отбасы банк» депозитчилари компенсация олади. Порталга кириб, ариза топширишингизни ва ҳужжатларга имзо чекишингизни кутамиз», - деди Лаззат Ибрагимова.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар