Қозоғистонда деҳқонларга 5 фоизли кредит берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Деҳқонларга баҳорги экиш учун имтиёзли кредитлар берилади, деб хабар беради Kazinform.

Март ойи бошида Аграр кредит корпорацияси «Кен Дала» дастури асосида экиш ва йиғим-терим кампаниясини молиялаштиришни бошлади. Бунинг учун республика бюджетидан 70 млрд тенге ажратилди. Ушбу маблағлар қозоғистонлик фермерларга имтиёзли кредитлар шаклида тақдим этилади.

Бугунги кунга қадар 518 фермерга умумий қиймати 31,5 млрд тенгедан кўпроқ кредит берилган. Кредит бўйича фоиз ставкаси 5 фоиздан ошмайди. Бундан ташқари, ҳозирги кунга қадар 24,8 млрд тенгени ташкил этадиган 1 129 қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг кредитга бўлган мурожаатлари маъқулланди.
Сўнгги хабарлар