Қозоғистонда давлат тилини билмайдиганларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун қабул қилинади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон қонунчилигига давлат тилини билмайдиганларни фуқароликка қабул қилмасликни назарда тутувчи ўзгартиш ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент Мажилиси депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирги вақтда «Қозоғистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар ишлаб чиқилган бўлиб, унда давлат тили, тарихи ва миллий қонунчилик асосларини билмаслик фуқароликни қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш, шунингдек икки фуқаролик фактларининг олдини олишга қаратилган тузиташлар ишлаб чиқилди»

, - дея қайд этди Ҳукумат раҳбари.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, юқорида қайд этилган ўзгартиришлар парламент депутатлари ташаббуси билан «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича Ҳукумат хулосаси лойиҳасига киритилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар