Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишлар бўлди – Қасим-Жомарт Тоқаев

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ғалаёнлар пайтида намойишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий талаблари иккинчи ва ҳатто учинчи планда қолиб, бузғунчиларнинг асосий мақсади – конституциявий тузумга путур етказиш, бошқарув институтларини йўқ қилиш, ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсади аён бўлди. Гап давлат тўнтаришига уриниш ҳақида кетмоқда, деди Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ навбатдан ташқари сессиясида, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Барча талаблар давлат томонидан тингланди ва бажарилди. Ҳукумат истеъфога чиқди. Автогаз нархи музлатилди. Аниқ ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар мажмуи ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг аниқ режаси қабул қилинганини эълон қилдик. Аммо Қозоғистонга қарши агрессия ташкилотчилари учун бунинг аҳамияти йўқ эди», - деди Қозоғистон Президенти.

Унинг айтишича, диний радикаллар, жиноятчилар, талончилар, бандитлар ва майда безорилар худди битта буйруққа бўйсингандек ҳаракатланишган.

Сўнгги хабарлар