Қозоғистонда давлат рамзларининг 30 йиллигига бағишланган 180 дан ортиқ тадбирлар ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат рамзларининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида мамлакат бўйлаб 180 дан ортиқ тадбир ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт вазири ўринбосари Нурғиса Дауешов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

– Байрамни нишонлаш концепцияси муносабати билан ҳар бир вилоятда вилоят ҳокими ҳузуридаги Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари бўйича комиссияси йиғилишлари ташкил этилди. Маданият уйлари, кутубхоналарда ҳар ойда мавзули тадбирлар ўтказилмоқда. Йил бошидан буён барча кутубхоналарда «Рамзларим, ифтихорим» номли кенг қамровли китоб кўргазмалари ташкил этилди. Тадбирларга ижодкор ва илм-фан зиёлилари, маданият ва санъат арбоблари, ёшлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, «Аманат» партияси, Қозоғистон халқи Ассамблеяси, ёшлар кенг жалб этилди, – деди Нурғиса Дауешов.

Бундан ташқари, пойтахтдаги «Атамекен» этно-мемориал боғининг энг баланд жойида давлат байроғини кўтариш маросими, давлат мадҳиясини бутун мамлакат бўйлаб ижро этиш учун флеш-моб каби муҳим тадбирлар ташкил этилади. 4 июн куни ватанпарварлар Республика форуми ва автомотопарад ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар