Қозоғистонда давлат хизматчиларининг иш ҳақи 150 фоизга оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1 июлдан бошлаб давлат хизматчиларига иш ҳақи янги тизим бўйича тўланади, деб хабар беради Kazinform.

Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги Давлат хизмати департаменти директори Жарқин Тлеукенов бу ҳақда Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

«Бугунги кунда «тенг иш – тенг ҳақ тўлаш» лойиҳа ишлаб чиқилган. Энди лавозимларни блокларга бўлиш усули ишлаб чиқилмоқда. Яъни, мутахассиснинг лавозими стратегик мақсадлар ва вазифаларга эришишга қанчалик таъсир қилиши таҳлил қилинади. Стратегик лавозимлар блоки бўлади, қўшимча равишда давлат органи фаолиятини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган лавозимлар мавжуд. Ушбу блокларнинг қайси бирида ишлашингизга қараб иш ҳақи фарқланади», - деди агентлик вакили.

Унга кўра, иш ҳақининг табақалаштирилган тизими 2018 йилдан буён тажриба лойиҳаси сифатида амалга оширилиб келинмоқда ва самарадорлигини исботлади.

«Асосий ҳаракатлар қишлоқ ва туман ходимларининг иш ҳақи ўртасидаги фарқни камайтиришга қаратилган. Умуман олганда, прогноз қилинаётган ўсиш 150 дан 30% гача «, - деди Жарқин Тлеукенов.

Сўнгги хабарлар