Қозоғистонда давлат хизматчиларининг даромад ва харажатларини назорат қилиш режалаштирилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президентга Коррупцияга қарши кураш агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва тергов қилинаётган жиноий ишлар ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Марат Ахметжанов Президентга 2022-2026 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши сиёсат концепциясини амалга ошириш режасини тақдим этди.

Айни пайтда парламентда ноқонуний бойлик учун жавобгарлик жорий этиш ва коррупциядан ҳимоя қилиш тизимини шакллантириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Ушбу норма давлат хизматчиларининг даромадлари ва харажатларини назорат қилиш имконини беради.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Коррупцияга қарши курашиш концепциясини амалга оширишда барча давлат органлари иштирок этиши маълум қилинди. Ҳар бир идора коррупцияга қарши кураш чора-тадбирларининг тўлиқ бажарилиши учун маъсул шахслар тасдиқланади.

Президент консепсияни амалга ошириш бўйича таклиф этилаётган ёндашувларни қўллаб-қувватлади ва Агентликнинг бу борадаги мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш бўйича топшириқ берди. Президентимиз бу борадаги ишларни алоҳида назоратга олди.

Учрашув якунлари бўйича Қасим-Жомарт Тоқаев коррупциянинг дастлабки шартларини бартараф этиш, жиноий усулларни фош этиш ва коррупционерларни жавобгарликка тортиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.


Сўнгги хабарлар